“Соғлом она –соғлом келажак”
Юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши ёшларни жисмоний ва маънавий етук қилиб тарбиялашга, уларни спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга қаратилмоқда.
Жумладан, Чувама аёллар “Мурувват” уйи ҳамда Андижон вилояти мудофаа ишлари бошқармасининг ишчи ходимлари ҳамда уларнинг 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида “Спорт-соғлик гарови”, “Соғлом она –соғлом келажак” шиорлари остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Ўтказилган мусобақаларда иштирокчилар турли қизиқарли шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Ўтказилган тадбирларда иштирокчилар касаба уюшмаси соврини учун шахмат-шашка, арғумчоқ, нишонга отиш ҳамда асфальтга расм чизиш бўйича беллашувларда қатнашдилар. Тадбирларда вилоятдаги санъаткор хонандаларнинг куй-қўшиқлари тадбир қатнашчиларига яхши кайфият ва қувонч улашди.
Ўтказилган спорт мусобақаларида ғолиблар ва фаол иштирок этган қатнашчиларга бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.