ҚОНУНЛАР МОҲИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Зарафшон шаҳар Академик лицейида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Зарафшон шаҳар кенгаши Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатига тармоқ касаба уюшмаси Зарафшон шаҳар кенгашига аъзо барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари, жамиятнинг ташкилотлардаги таянч гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида юқорида қайд этилган қонунлар мазмун-моҳияти, уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.
Ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи-хизматчиларни жамоа шартномалари орқали бандлигини таъминлаш, иш шароитларини яхшилаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий манфаатларини химоя қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбати қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олишди.
Тармоқ касаба уюшмаси
Зарафшон шаҳар кенгаши раиси
Т.Амонова