Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон учун, бугунги ва келажак авлод учун энг катта бойлик-элнинг тинчлиги ва осойишталиги

      Бугунги 161кунда Мустақиллик кунини нишонлаш, босиб ўтган йўлимиз ва эришган марраларимизга холисона назар ташлаш, бутун дунё тан олган мислсиз ютуқларимиз учун шукроналик, ғурур-ифтихор ва қувонч туйғуларини туйиш имконини берди.

    Мамлактимиз истиқлолга эришганидан сўнг амалга оширилган кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари, рўй берган тарихий ўзгаришлар, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самараси мустақилликнинг илк йилларидаёқ Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган миллий тараққиёт стратегияси нақадар тўғри эканлиги исботланмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

    Жумладан, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2016 йил 24 июнь куни  “Ўзбекистон учун, бугунги ва келажак авлод учун энг катта бойлик-элнинг тинчлиги ва осойишталиги” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят туман ва шаҳар Кенгашларидаги аппарат ходимлари иштирок этдилар.

    Таъкидлаш жоизки, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирларда “Ким эдигу ким бўлдик?” деган саволга жавобни тушунтириш, уларни янги марраларни забт этишга руҳлантиришга қаратилган. O‘zLiDePнинг ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларининг асосий мазмуни “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!