Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

БУХОРОДА ГЎЗАЛЛИК ВА ЛАТОФАТ БАЙРАМИ

Аёлларни баҳорга қиёслашади. Чунки, гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. Қолаверса, 8-март  — Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.

Ҳа, аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру саховати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор.

Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўладими? Албатта, йўқ! Чунки, оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти ташкилот ва муассасалари томонидан 8 март —  Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан қатор маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил этилди. Вилоятнинг Бухоро шаҳри, Бухоро, Жондор, Вобкент, Шофиркон, Когон, Қоровулбозор, Қоракўл, Олот, Пешкў ва Ғиждувон туманларида шаҳар ва туман ҳокимликлари, касаба уюшма қўмиталари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Аёл билан олам мунаввар”, “Она — ҳаётнинг гули”, “Аёлни улуғламоқ — оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир”, “Онанинг бир қўли бешикни, иккинчиси дунёни тебратар” каби мавзуларда адабий кечалар, давра суҳбатлари, тантанали байрам тадбирлари ўтказилди.  100 ёшга етган пиру бадавлат онахонлар, маҳаллалардаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, ишлаб чиқариш, фан, таълим, маданият соҳасининг илғор вакиллари, давлат мукофотлари совриндорлари, депутатлик гуруҳлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган ушбу тадбирларда шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб, маълум ютуқларни қўлга киритиб келаётган хотин-қизларга ҳокимлик ва касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди, 100 ёшга тўлган онахонларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, байрам совғалари берилди, узоқ ва чекка қишлоқларда яшовчи кам таъминланган оилаларнинг аёлларига моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Халқаро хотин-қизлар куни байрами тармоқ касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ташкилот ва муассасалари томонидан ҳам юқори савияда нишонланди. Жумладан, жорий йилнинг 4 март куни тармоқ тизимидаги барча бошланғич ташкилотларда “Миллат келажаги – оналар қўлида” мавзуида “Маънавият соати” ўқувлари ташкил этилди. Уларда 10 мингдан зиёд касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.

Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида, Бухоро вилоят Молия бошқармаси, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, ЎзМТДП вилоят ва шаҳар кенгаши, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши, “Адолат” СДП вилоят кенгаши, Ўзсаноатқурилишбанк вилоят мин. филиали, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими, вилоят ИИБ ЖИЭБ 3-тергов ҳибсхонаси, вилоят ИИБ, вилоят бош тиббий меҳнат экспертиза комиссияси, “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйи, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро шаҳар бўлинмаси, Марказий банк бош бошқармаси, вилоят ИИБ Госпитали, вилоят Хўжалик ишлари бўйича суди, вилоят прокуратураси, тармоқ тизимидаги 3 та касб-ҳунар коллежлари, вилоят МХХ бошқармаси, 337-бирлашган омборхона бошланғич касаба уюшма қўмиталари меҳнат жамоаларининг хотин-қизлари иштирокида тантанали байрам тадбирлари, бадиий-мусиқий кечалари барчада катта таассурот қолдирди. Байрам тадбирларида корхона, ташкилот ва муассасалардаги кўп болали оналар, кам таъминланган оилаларнинг аёллари, фидойи ва фаол хотин-қизлар иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари томонидан моддий-маънавий рағбатлантирилди.

Шунингдек, Бухоро вилоят ҳокимининг тармоқ ташкилотларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ва коллежларда таҳсил олаётган 6436 нафар аёлларига байрам табрикномалари етказилди.

Дарҳақиқат, оналик ва болаликни ҳимоялаш, баркамол авлодни вояга етказиш, оила ва маҳалладаги аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Жорий йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши  ҳамда Давлат дастурининг қабул қилиниши ҳам ана шу оқилона сиёсатнинг ёрқин ифодасидир. Зеро, оқила, фозила, мунис, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!