Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жамоа шарномаси бажарилиши якунларига бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда

    Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Республика вазирлик ва идоралари ўртасида тасдиқланган “Жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишларни ўтказиш жадвали” асосида вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнат жамоаларида жамоа шартномалари ижросига бағишланган йиғилишлар ўтказиб келинмоқда.

   Жумладан Мудофаа вазирлигининг Фарғона вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамда Республика инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Фарғона вилоят бошқармалари меҳнат жамоаларида жорий йил  29 январь куни жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижросига бағишланган йиғилишлар ўтказилди.

    Ўтказилган йиғилишларда иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари раисларининг жамоа шартномаларига асосан корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари учун яратилган қулайликлар, қўшимча имтиёзлар ва шарт-шароитлар юзасидан ҳисоботлар ҳамда жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилиб борувчи комссияларнинг далолатномалари тингланди.

     Йиғилишлар кўтарингки руҳда мунозараларга бой тарзда ўтди ва жамоа шартномаларининг 2015 йилдаги ижроси қониқарли деб баҳоланди. Мазкур йиғилишларда жамоа аъзоларининг таклифлари ва мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномасига 2016 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

    Йиғилишларда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Қундузов иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!