Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жамоа шартномалари муҳокамаси амалда

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар Кенгаши тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган жамоа шартномаларининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан ўтказилаётган конференция ва умумий йиғилишлар қизғин паллага кирди.

Шундай йиғилишлардан бири ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкнинг Самарқанд бўлими меҳнат жамоасида ўтказилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилган йиғилишда банкнинг 100 нафар ишчи ва ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда иш берувчи томонидан ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Самарқанд бўлими бошқарувчиси О.Турсунов, ходимлар номидан касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Эрназаровларнинг ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси текширув комиссиси раиси С.Садикованинг ҳисоботлари тингланди.

Комиссия хулосасига кўра корхонада имзоланган жамоа шартномасининг 164 та бандидан 2015 йил давомида 159 та банди бажарилган, шундан 2 банд бажарилишига зарурат бўлмаган, 3 та банди талаблари эса бажарилмаганлиги таъкидланди.

Музокаралардан сўнг, 2016 йилда жамоа шартномасига “Она ва бола йили” Давлат дастурининг тегишли бандларини қўшимча равишда киритиш, аёллар гигиенаси хонаси ташкил этиш ҳамда жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилмасдан қолган бандларини 2016 йилда бажарилиши  бўйича таклифлар киритилди ва келишиб олинди.

           Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Усманов ҳамда Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Ф.Қиличовалар иштирок этишди ҳамда йиғилиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдирлар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!