Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

жамоа шартномаси мухокама қилинди

       Йиғилиш кун тартибида Андижон вилояти Мудофаа ишлари Бошқармаси томонидан 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши якунлари тўғрисидаги,  мазкур жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномани тасдиқлаш ҳамда жамоа шартномасига 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди.

       Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи Андижон вилояти Мудофаа ишлари Бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Жуманиязов ҳамда Бошқарма касаба уюшма кўмитаси раиси Г.Ибрагимоваларнинг ҳисоботлари, шунингдек жамоа шартномасининг 2015 йилда Андижон вилояти бўйича бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб  эшиттирилди ҳамда 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати жамоа шартномасига  қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар берилди.

         Бошқармада ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан иш берувчининг ижтимоий ҳамкорлигида амалга оширилганлиги эътироф этилди. Ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилганлиги,  жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши бўйича ҳар бир ходимга бериб борилган маблағлар, мукофот ва рағбатлантиришлар, шунингдек, ходимларга  иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси томонидан кўрсатилган ижтимоий-иқтисодий, моддий ва маънавий кўмаклар амалдаги жамоа шартномасига асосланган ҳолда  олиб борилганлиги  қайд этилди.

    Йиғилишда сўзга чиққанлар ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясига жиддий эътибор берилаётганлиги, бу эса иш унумдорлигини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб,  жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилишини қониқарли баҳолади.

     Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Г.Абдуллаева иштирок этди ва касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар ҳақида фикр мулохазалар билдирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!