Бир Ватан ичида иноқмиз!
Вилоятимизда ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакилларини учратасиз. Чиндан ҳам Ўзбекистонимиз кўп миллатли аҳил оилани эслатади. Бунда мақсадлар, ғоялар бир, Ватан бир, юрт ягона, бу қутлуғ эътиқод улуғ Истиқлолимиз шарофатидир.
Истиқлол йилларида аёллар соғлиги ва меҳнатини мухофаза қилиш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини оширишда касаба уюшма ташкилотининг ўрни мунтазам ошиб бормоқда.
Касаба уюшмалари ташаббуси билан Жиззах шаҳрининг “Н” ҳарбий қисмда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида эркин ёлланиб ишловчи аёллар ўртасида оммавий спорт тадбири ўтказилди. Кўп миллатли ушбу жамоа спорт тадбирида “Дўстлик” ғалаба қозонди. Иштирокчиларига касаба уюшмаларининг эсталик совғалари топширилди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Республика
Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича
Маъсул ташкилотчиси А.Каримов.