Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МУРУВВАТ УЙЛАРИДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

Замоннинг шиддатини кўрингки, кўз очиб юмгунча тўрт фасл алмашиб, 2016 йилнинг остонасида турибмиз. Файзли хонадонларимизга янги йил қадам қўйган фурсатда эски йил умримизнинг бир бўлагини ўзи билан тарих қатларига олиб кетди.

 

Шукрки, 2015 йил тарих саҳифаларига бой берилган йил сифатида эмас, ҳар бир ватандошимиз ҳаётида унутилмас ёрқин лаҳзалар қолдирди, баракали, омадли йил сифатида муҳрланди.

Одатда одамлар ўтиб кетаётган йилга шукрона айтиб, кириб келаётган йилни яхши ниятлар билан байрамона кутиб олишга одатланганлар. Қаерда бўлмасин, ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда нишонлайдилар. Кириб келган йил ўтган йилданда баракалироқ бўлишини ният қиладилар.

28-29 декабрь кунлари Бухоро ногирон аёллар ва болалар учун “Мурувват” уйларида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ходимлари “Мурувват” уйлари бадиий жамоалари томонидан ташкил этилган янги йил базмининг меҳмони бўлишди. Байрамга Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масъул ходимларининг иштирок этиши ҳам унинг файзига янада файз қўшди.

– “Тўкин байрам дастурхони атрофида жамул-жам бўлиб, бир-бирига энг яхши тилакларни билдираётган Сиз азизларга мен ҳам дилимдаги самимий қутловларимни айтмоқчиман”, – деди кечада иштирок этган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Бахтиёр Баҳромов. – “Янги йил дастурхонингизга қут, рўзғорингизга барака келтирсин”.

Вилоятимиз таниқли санъат усталарининг дилрабо кўй ва қўшиқлари йиғилганларни хушнуд қилди. Ҳар иккала театрлаштирилган байрам кечасига ноанъанавий тарзда эртак қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз, Ялмоғиз, Қор парчалари, Айиқ полвон ва Машахон ташриф буюришди. Улар қизиқарли ва кулгили саҳна кўринишлари билан ҳаммага айниқса, ногирон аёллар ва болажонларга олам-олам қувонч ҳадя этишди.

Тантанали тадбирлар “Истиқлол” ва “Коинот” телевидениелари томонидан эфирга узатиш учун ёзиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!