Қўшалоқ байрам
Ватанимиз дунёга юз тутиб, катта қадамлар билан барча соҳаларда юқори марраларга эришаётганлиги, самарали меҳнат учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлиги барчани қувонтиради. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносабати билан меҳнат жамоаларида байрам тантаналарини кенг нишонланмоқда. Жумладан, байрам арафасида Акциядорлик Тижорат Банки “Ипак йўли” Андижон вилоят филиали маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан банкнинг ташкил топганлигининг 2 йиллигини нишонлаш қўшалоқ байрамга айланди.
Шу кунги байрам дастури барчага яхши кайфият ва қувонч улашди. Ўтказилган тадбирда банкнинг барча ходимлари кўтаринки кайфиятда иштирок этдилар.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги даврида улкан ютуқлар кўлга киритилганлиги, келажакда бунданда юксак марраларни эгалашда барча бор куч ғайратини аямасдан меҳнат қилаётганлиги, жамоа билан ана шундай улуғ айёмдан руҳланган ҳолда янада шижоат билан ишлашга чақирдилар.
Дарҳақиқат, улуғ байрамни кенг нишонлаш, аҳоли кайфиятини кўтариш, уларда ғурур ва ифтихор туйғуларини ошириш, фаровон ҳаётини юксалтиришда касаба уюшмалари ҳам ўз ҳиссани қўшмоқдалар.