Огохликка даъват
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги банк муассасаларида “Хозирги кундаги долзарб бўлиб турган ёш авлодни ахлоқ одоб меъёрлари бўйича тарбиялаш, хавфсизлик бўйича огохликка даъват” мавзусида туркум маънавий-марифий тадбирлар ўтказилмоқда
Жумладан, 2015 йил 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасида касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ходимлар иштирокида “Хозирги кундаги долзарб бўлиб турган ёш авлодни ахлоқ одоб меъёрлари бўйича тарбиялаш, хавфсизлик бўйича огохликка даъват” мавзусида маънавий-марифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Вилият хокимлигининг маънавият ва марифат бўлимидан Абдувохоб Нурматов сўзга чиқиб, маънавият – инсонни руҳан покланиш қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезони хамда қадим замонлардан бери аждодларимиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар-сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, аҳлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуи бўйича маъруза қилди.
Шунингдек, Бош бошқарма ўринбосарлари Э.Усмонов ва А.Нуралиевлар хам сўзга чиқиб, бугунги кунда Четдан биз учун мутлоқо ёт бўлган, маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатлари кириб келаётганлиги, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари бузишга қаратилган хатарли таҳдидлар тўғрисида тушунтиришлар олиб бордилар.
Тадбирда 102 нафар банк ходимлари иштирок этдилар.