Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“АЛП ЎҒЛОНЛАР”

Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисм маъмурияти билан ҳамкорликда 2018 йилда амалга ошириладиган тадбирлар режасини тасдиқлади.

Ушбу режага асосан жорий йилнинг 28 февраль куни Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ёш аскарларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш, Ватанга муҳаббат, ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, жонажон Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни янада кучайтириш мақсадида “Алп ўғлонлар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди.

Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисми, Жанубий-Ҳарбий Махсус Ҳарбий Округ Қўмондонлиги, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур беллашув иштирокчилари “Энг моҳир мерган”, “Энг зўр китоб билимдони”, “Тош кўтариш паҳлавони”, “Моҳир ошпаз” шартлари бўйича беллашдилар.

Беллашув натижаларига кўра оддий аскар Рихсихонов Аббосхон ғолиб деб топилди.

Беллашув ғолиблари касаба уюшмаларининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир Қарши шаҳар маданият уйи санъаткорлари томонидан тайёрланган мусиқий кўринишларга уланиб кетди.

“Алп ўғлонлар” беллашуви вилоят телевидиниеси томонидан ҳам эфирга узатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!