Click to listen highlighted text!
19.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Байрамингиз муборак, азиз қонун ҳимоячилари!

          Бугун мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш бўйича қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир юртдошимиз қалбида мустақил Ватанимизга бўлган муҳаббатни, унинг эртанги келажагига бўлган ишончини тобора юксалтирмоқда.

              Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь  — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланиши ҳам ана шундай хайрли ишларнинг ёрқин ифодасидир. Бу қонун шубҳасиз, прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилади.

         Бугун Прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

       Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев эътироф этганларидек, қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли катта.

                Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси номидан қонун ва халқ ҳимоячилари бўлган барча прокуратура ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!