Биринчи Президентимиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди
Жорий йилнинг 30 январь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман хокимлиги молия бўлими ва тумандаги бюджет ташкилотлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони И.А.Каримов хотирасига бағишлаб давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда сўз олган туман хокимлиги молия бўлими бошлиғи Ф.Дехқонова, касаба уюшма фаоли Л.Тўйчиева, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Қундузовлар мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлидаги машаққатли мехнати ҳамда у кишиниг сермазмун хаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига ҳаётий мисоллар орқали сўзлаб бердилар.
Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.