Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

БИЗ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИМИЗ!

Бугунги  кунда халқаро терроризм, диний экстремизм,  наркобизнес ва радикализмга қарши кураш дунё мамлакатларини бирлаштирадиган асосий омил бўлиб қолмоқда. XXI аср вабоси бўлган ушбу таҳдидлар жаҳон ҳамжамияти каби мамлакатимиз аҳлини ҳам жиддий ташвишга солмоқда.

Дарҳақиқат, турли давлатлар, турли сиёсий кучларнинг бир-бирига зид бўлган манфаатлари ўзаро тўқнашиб ётган бугунги мураккаб дунёда тинчлик-осойишталикни сақлашга ўз-ўзидан, осонликча эришиб бўлмайди.

Шукрким, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Бу бебаҳо неъмат мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқлар, турмуш фаровонлиги, иқтисодий барқарорлигимизнинг асоси эканлигини бугун барча бирдай ҳис этмоқда. Шундай бўлсада, аҳоли, айниқса, ёш авлод онгу шуурига тинчликнинг қадрига етиш, жамиятимизга ёт ғояларга қарши нафрат туйғусини шакллантириш, осойишталигимиз душмани бўлган иллатларга қарши аёвсиз курашиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Куни кеча Бухоро Солиқ коллежида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ана шулар тўғрисида батафсил сўз юритилди. Коллеж бошланғич касаба уюшма қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ёшлар анжуманида “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” мавзуида ижодий иншолар ва расмлар кўрик-танлови ғолиблари ҳам ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!