Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан ўқув-семинар ташкил этилди

“Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг ўрни ва аҳамияти” 

2014 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда “Жамоа шартномаларини янги муддатга тузишда эътибор қаратиладиган муҳим масалалар”, “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ижро интизомини кучайтиришнинг долзарб вазифалари”,“Ўзбекистон Республикасида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференцияларига тайёргарлик кўриш”, “Касаба уюшмаларида иш самарадорлигини ошириш омиллари” каби мавзуларда соҳа мутасаддилари ва мутахассисларининг маърузалари, танқидий-таҳлилий ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, жамоа шартномаларини тузиш, унга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, бугунги кунда жамоа шартномаларининг бажарилиш аҳволи, жамоа шартномасининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишдаги ўрни ва роли, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тавсия этилган жамоа шартномасининг янги макети, тармоқ тизими меҳнат жамоаларида ижро интизомининг аҳволи, касаба уюшмаларида иш юритиш, юқори касаба уюшма органларидан келадиган қарор ва топшириқларнинг ижросини таъминлашда эътибор қаратиладиган муҳим вазифалар, касаба уюшмаларида иш юритишнинг самарали омиллари, бунда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш афзалликлари, жамоа шартномалари ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мунозарага киришдилар ва мутахассислардан зарур билим ва маълумотларни олдилар.

Ўқув-семинар якунида 2014 йил якунлари бўйича тармоқ тизимидаги энг фаол бошланғич ташкилотлар раисларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда касаба уюшма аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, меҳнатларини муҳофаза қилиш борасидаги фаоллиги учун 10 нафар бошланғич ташкилот раисларига Бухоро шаҳар Кенгашининг Фахрий Ёрлиқлари топширилди.

Тадбир “Истиқлол” ва “Коинот” телерадиокомпаниялари томонидан ёзиб олинди ва шу куннинг ўзида вилоятимиз аҳлига намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!