Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Бухорои Шарифга сафар

Бухоро қадим ва бугунни ўзида уйғунлаштирган гўзал шаҳар. Етти  иқлимга маълум ва машҳур бўлган Бухорои шарифнинг  маҳобатли меъморчилик ёдгорликлари, муқаддас зиёратгоҳлари минглаб хорижлик сайёҳларни ва миллионлаб юртдошларимизни доимий ўзига жалб қилиб келаяпти. Яқинда Қашқадарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят касаба уюшма ташкилотлари ҳамкорлигида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва касаба уюшма фаолларининг  Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши тасарруфидаги “Kasaba sayr” сайёҳлик шўъба корхонаси орқали “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари Бухоро шаҳрининг тарихий меъморчилик обидаларини, мустақиллик йилларида қайта тикланган муқаддас қадамжоларни ҳамда замонавий иншоотларни бориб кўрдилар.

Мен ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, кейинги йилларда қўшни вилоятимизда жойлашган Бухоро шаҳрида бўлмаган эдим,-дейди меҳнат фахрийси Ражаб Кенжаев,- вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан ташкил этилган сайёҳлар гуруҳи таркибида Бухорода бўлиб, катта маънавий озуқа олдим. Шариф шаҳардаги ўзгаришларни мўжизага қиёс қилиш мумкин. Ана шундай саёҳатлар тез-тез ташкил этилса, айни муддао бўларди. Саёҳат ва зиёратдан барча фахрийларимиз олам-олам таассурот билан қайтишди. Бунинг учун касаба уюшмаларидан миннатдормиз.

Халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасми, деган пурҳикмат нақл бор. Кексалар дуосини олган Қашқадарёлик касаба уюшма фаоллари бундай савобли тадбирларни яна давом эттириш ниятидалар.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси РКнинг

Қашқадарё вилояти бўйича масъул

ташкилотчиси Исмат Очилов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!