Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти тизими ташкилотларида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида олиб борилаётган фаъолияти ҳақида.

Давлатимиз рахбари ташаббуси билан бутун халқимизни саъй-ҳаракатларини ягона мақсад сари, эркин ва фаровон Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилганлиги барчамизга маълум. Ушбу “Ҳаракатлар стратегияси” ўзининг халқчиллиги яъни халқ манфаатларини кўзлаганлиги ва бу касаба уюшмаларининг мақсад ва вазифалари билан уюғунлиги, кўп миллионли касаба уюшмаси аъзолари томонидан қўллаб –қувватланишига сабаб бўлди.

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туман  касаба уюшмалари кенгашлари томонидан “Ҳаракатлар стратегияси” да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб “Жамоатчилик назоратини амалга ошириш” сохасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, жамоа шартномалари орқали меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий  ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш йўлга қўйилган. 2017 йил якуни бўйича Иш берувчилар билан ҳамкорликда 144 та янги иш жойлари барпо қилинди, 302-нафар ходимлар қайта ўқитилиб, малакаси ўзгартирилди, малакаси ўзгартирилган 58 та ходим янги иш жойларига эга бўлди, Бандликга кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда тармоқ сохасига 552 нафар ходимлар ишга жойлаштирилди. Жамоа шартномалари тадбирларини бажариш жумладан, меҳнатни мухофаза қилиш ва иш шароитларини яратиш масаласида ўрта ҳисобда бир ходимга 801.3 минг сўм маблағ сарфланди.

Қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ҳам бирмунча ишлар амалга оширилди жумладан, 2017 йил давомида касаба уюшмаларига 284 та ариза ва мурожатлар бўлиб, хат муаллифларига ўз вақтида ижобий ёрдам кўрсатилди. Ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатларида мажбурий бекор юрган кунлари учун ходимларга  2 500.0 минг сўмдан кўп иш ҳақи ундириб берилди.

Ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида 25 февраль куни “Меҳнат мухофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бунда МК “Ватанпарвар” ташкилотининг Жиззах шаҳар автомобил мактаби “Меҳнат мухофазаси бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади.

2018 йил 4 март куни Дўстлик туманидаги  “Бунёдкор” ҚФЙ ҳудудидаги  9-мактаб йиғилишлар залида “Йилнинг энг муҳим саналарига бағишланган тадбирлар лойиҳаси” доирасида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Муқаддассан, мўтабар аёл!” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбир  Дўстлик тумани ҳокимлиги, Туман касаба уюшмаси кенгаши, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ва “Бунёдкор” ҚФЙ фаоллари иштирокида ташкил қилинди. Тадбир ташкил этишдан кўзланган мақсад “Бунёдкор” ҚФЙ даги барча фаъол хотин-қизларни табриклаш, ёлғиз ва ногирон онахонларни хонадонларига бориб ахволларидан хабар олиш,  уларга  байрам муносабати билан совға улашиб кўнгилларини кўтаришдан иборат бўлди. Тадбирни “Бунёдкор” ҚФЙ раиси Н.Пақиров очиб, ҳудуддаги барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, 2017 йил давомида ўз сохасида фидойилик ва ташаббускорлик кўрсатган аёллардан

  1. “Йилнинг пиллакор аёли” Ортиқова Турсуной;
  2. “Сариштали-фариштали хонадон” Абдурахмонова Мукаррам;
  3. “Йилнинг энг фаъол ўқитувчиси” Жўраева Матлуба;
  4. “Йилнинг энг фаъол тарбиячиси” Жўраева Шахноза;
  5. “Йилнинг энг фаъол ҳамшираси” Зокирова Зебо;

Номинация бўйича эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан куйланган куй –қўшиқлар тадбирга кўтаринки  кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!