Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Давра суҳбати

    Жорий йилнинг 9-14 декабр кунлари Навоий вилоятининг туман, шаҳар Ҳокимликларининг мажлислар залларида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

   Ушбу давра суҳбатига туман, шаҳарлардаги  ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг Иш берувчилари, ходимлар билан ишлаш бўлимлари бошлиқлари, ҳуқуқшунослари,  касаба уюшма қўмитаси раислари қатнашдилар.

   Давра суҳбатига туман, шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари, молия, солиқ, бандликка кўмаклашиш маркази, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бўлимлари рахбарлари, масъул ходимлари таклиф қилиндилар.

       Давра суҳбати давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудирлари меҳнат муносабатларини тартибга солиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида назарда тутилган меҳнат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий асослари, иш берувчи ва касаба уюшма ташкилотининг вазифалари, ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг шартлари, меҳнат муҳофазаси тадбирларини тўлиқ амалга оширилиши, ишчи-хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иш ўринларини шаходатлаш  ҳақида, туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари иш билан таъминлаш, иш ҳақи ва меҳнат муҳофазаси масалаларида ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш йўллари, туман молия бўлимлари масъул ходимлари давлат бюджетидан молиялаштириладиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазаси тадбирларини молиялаштириш масалаларида батафсил тушунтиришлар берилди.

  Давра суҳбати иштирокчиларини қизиқтирган саволларига, муаммоларига тегишли ташкилотларнинг мутахассислари жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!