Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Дилларни қувнатган байрам шукуҳи

  Қадимий ва навқирон Кармананинг сўлим гўшаларидан бирида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Навоий шахар, Кармана туман тармоқ кенгашлари билан ҳамкорликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

      Байрам тадбирида “Соғлом она ва бола” йили давлат дастури ва касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Касаба уюшмалари аёлларга” акцияси доирасида тумандаги эҳтиёжманд аёлларнинг 26 нафарига электр-маиший жиҳозлари совға қилинди. Шунингдек, мустақиллигимизни ҳимоя этиш, тинчликни сақлаш мақсадида жонини фидо қилган ички ишлар ва мудофаа тизимида хизмат қилган 5 нафар юртдошларимизнинг оила аъзоларига моддий ёрдам, 3 нафар иқтидорли, аълочи талабаларга касаба уюшмаларининг стипендиялари тантанали равишда топширилди.

       Кармана туман маданият ва спорт ишлари бўлими ҳузуридаги “Гули” ашула ва рақс халқ ансамбли ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбирда иштирок этган онахону ёшларнинг кўнглига хушнудлик бахш этди. Бу каби тадбирлар режали равишда бошқа туманларда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

 

                                                                       Х.Разақов

Тармоқ касаба уюшмаси

 Навоий шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!