“Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига тахдид”
Жумладан, Андижон олимпия захиралари спорт коллежида жорий йилнинг 10 май куни “Диний экстремизм ва терроризм ёшлар келажагига тахдид” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда коллеж ходимлари ва ўқувчилар иштирок этди. Унда коллежнинг мутахассис ўқитувчилари томонидан ёшлар ўртасида терроризм ва диний ақидапарастликни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мафкуравий дунёқарашини кенгайтириш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан сухбат ва маърузалар тингланиб, мавзуга оид видео роликлар намойиш этилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.