Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва бир қатор вазирлик идоралари билан биргаликда имзоланган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” IV республика Форумини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма қароридан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳамкорлигида Республиканинг барча тижорат банкларида “Энг фаол ёш банк ходими” танловини ўтказилади.

“Энг фаол ёш банк ходими”, ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун банк соҳасида фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар таклиф этилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидагиларни тақдим қилади:

Танловда иштирок этиш учун ҳудудлардан тавсия этилган номзод ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

банк ходимининг фаолиятига оид тавсифнома (раҳбарият ёки касаба уюшмаси қўмитаси вакили имзоси билан);

иштирокчи ҳақида маълумотнома-объективка (резюме);

паспорт нусхаси;

ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

рангли фотосуръат 3х4 хажмда-2 дона;

диплом нусхаси иловалари билан;

малака ошириш курслари ва семинарларда ўқиганлигини тасдиқловчи сертификат ва гувоҳномалар нусхалари;

мутахассиснинг манзили, уй ва иш телефонлари;

бошқа танловларда ғолиб бўлганлигига оид ҳужжатлар;

фахрий ёрлиқ ва давлат мукофотлари (мавжуд бўлган ҳолда);

қўшимча равишда, ижодий, бадиий ва илмий ишларининг нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани тадбиқ қилиш механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсиялар тақдим этилиши мумкин.

 

Маълумот учун телефонлар

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари

касаба уюшмаси Республика Кенгаши    256-47-81

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!