Click to listen highlighted text!
09.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“ЭНГ ИЛҒОР ҲАРБИЙ ҲАМШИРА” кўрик-танловини ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Ўзбекистон Республикасида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан “ЭНГ ИЛҒОР ҲАРБИЙ ҲАМШИРА” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи 2013 йилнинг 08 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий Ҳарбий клиник Госпиталининг маданият саройида ўтказилди.

Тадбирда қатнашган тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши  Раёсат аъзолари кўрик-танлов ўтказиш “Низом”и талабларига риоя этган ҳолда ҳарбий тиббиёт ходимларининг профессионаллик савиясига, интеллектуал салоҳиятига, миллий қадриятларни, урф-одатларни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилавий ҳаётдаги ўрнига эътибор қаратилиб юқори савияда ўтказилишига эришилди.

Танловда Ўзбекистон  Республика Мудофаа вазирлиги тизимидаги вилоятлар худудий ташкилотлардан 1-ўринни эгаллаган саккиз нафар ҳарбий тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Шундай қилиб кўрик-танловнинг якуний Республика босқичида фахрли 1-ўрин Тошкент шаҳридан Севара Баҳодирова, 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан Карима Абдужалилова,  3-ўрин Жиззах шаҳридан  Зарифа Бўронова лойқ деб топилдилар.

Ушбу “Энг илғор ҳарбий ҳамшира” кўрик-танловининг  ғолиблари ҳамда иштирокчиларига  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  касаба уюшмаси Марказий  Кенгашининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Тадбирнинг маданий қисмида Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари  ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!