Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

«Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови давом этмоқда

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Ушбу кўрик-танловда иштирок этиш учун барча бошланғич ташкилотларни кенг жалб этиш, намунали фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш, кўрик-танловнинг барча босқичлари юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2 апрель куни  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 20-19 “с”-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисида Низом»га кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кунга қадар барча тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич ташкилотлар мазкур танловда қатнашиш учун тегишли ҳужжатларини танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларга тақдим этмоқда.

Тегишли комиссиялар эса, ўтган йиллардагидан фарқли ўлароқ, касаба уюшмаси аъзолари сони 100 нафаргача бўлган ва аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган  бошланғич ташкилотлар ҳужжатларини алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиб, белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаб бормоқда.

Жорий йилнинг май ойи якунига қадар давом этадиган биринчи босқичда имкон қадар кўпроқ бошланғич ташкилотларни қамраб олиб, келгусида уларнинг энг намуналилари фаолиятини оммалаштириш ва ўзаро тажриба алмашишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!