Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

«Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

«Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда. Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад–республикадаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда намунали фаолият олиб бораётган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ролини оширишдир.

Энг муҳими ушбу кўрик-танловни ўтказиш орқали бошланғич касаба уюшма ташкилотларида:

ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялашда муҳим локал ҳужжат бўлган жамоа шартномаларининг тузилиши ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

иш жойида хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари, шунингдек маиший шароитлар яратилиши;

ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилиши;

фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ташкил этиш, пировард натижада уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш;

меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш мақсадида спортнинг оммавийлигини ошириш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлиги ортади.

Танлов шартларига кўра аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ичида 3-ўрин Жиззах вилоят давлат архиви касаба уюшма қўмитасига,  2-ўрин Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши касаба уюшма қўмитасига, 1-ўрин эса  АИТ “Ипак Йўли” банк Қарши филиали касаба уюшма қўмитасига насиб этди.

Аъзолар сони 100 нафардан зиёд бўлган касаба уюшма қўмиталари ўртасида 3-ўринга Республика Инкассация хизмати ДУК Сирдарё вилоят бошқармаси касаба уюшма қўмитаси,  2-ўринга АТБ Халқ банки Тошкент шаҳар филиали касаба уюшма бирлашган қўмитаси, мутлоқ ғолибликка эса Республика Инкассация хизмати ДУК Наманган вилоят бошқармаси касаба уюшма қўмитаси муносиб деб топилди.

Иккала йўналишда ҳам биринчиликни қўлга киритган бошланғич касаба уюшма қўмиталари танловнинг якуний босқичига йўлланма олдилар.

Барча ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!