Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ НЕЪМАТ

  Биламизки, инсон ҳур туғилади, инсон озод туғилади, озод туғилган инсон бировларга қарам бўлишни, бошқаларнинг зулми остида яшашни истамайди. Шу сабабли мустамлакачиликка қарши озодлик урушлари доимо бўлиб турган. Бутун инсоният тарихининг сабоғи шудир.

  Жумладан, ўзбекистон халқларига ҳам мустақилликка эришиш ғояси азалдан меросдир. Чунки жаннатмакон юртимизга бостириб келиб, уни эгаллаш учун хорижий босқинчилар қадимдан қаттиқ уринишган. Халқимиз эрон – аҳамонийларига, грек – македонларга, араб истилочиларига, мўғул- татар босқинчиларига, чоризм мустамлакачилигига ва ниҳоят, шўро тоталитар тузумига қарши миллий озодлик курашлари олиб борди. Чунки мустақиллик халқимизнинг орзуси эди.

   Босқинчиларнинг босиб олинган мамлакат халқлари маънавияти ва маданияти тараққиётини бўғиб қўйиши, мустамлака халқни аросатга солишнинг синовдан ўтган усули эди.

  Хитой донишманди Конфутций 2700 йил олдин ўз императорига: “Хоқоним, агар бирор мамлакатни босиб олиб, у ерда узоқ ҳукмронлик қилмоқчи бўлсангиз, даставвал ўша ерда яшаётган халқни ўз тарихий маданиятидан маҳрум этинг, зеро ўз маданиятидан бебаҳра, маънавий қашшоқлик ҳолатига учраган халқ уюшмайди, ички низолар гирдобига ўралади, сизга қаршилик кўрсата олмайди. Бундай ҳолга келган халқни, мамлакатни идора этиш қийин бўлмайди ” – деб маслаҳат берган экан.

  25 йиллик мустақил тараққиёт йўлимизга назар ташлар эканмиз, бу йўл жуда шарафли, аммо жуда мураккаблигини, асло енгил бўлмаганлигини кўрамиз.

   Мустақиллик мамлакатимиз учун ўзликни англаш, ўз тарихи ва қадриятлари, санъати, маданияти ва маънавияти билан фахрланиш, келажак истиқболини мустақил равишда ўзи белгилаш, оқилона, инсонпарварлик тамойилларига асосланган иқтисодий, сиёсий фаолият юритиш имконини берди.

  Адолатли ва ҳалқпарвар ички ва ташқи сиёсат натижасида халқаро муносабатларнининг тенг ҳуқуқли субъектига айланган, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлган, Ўзбекистон деб аталган янги демократик давлат барпо этилди.

 Ўтган давр давомида Президентимиз Ислом Каримов томонидан бошлаб берилган оқилона ижтимоий сиёсат бугун ўзини тўла оқлаб, давлатимиз ва жамиятимизни ҳар жабҳада ривожланиши ҳамда тараққий этаётган давлатлар қаторидан ўрин олишида асосий омиллардан бўлди дейишимизга тўла асосларимиз бор. Юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган тараққиётимизнинг ўзбек модели ўзининг нечоғли тўғри эканлигини бугунги тинч — осойишта, фаровон ва хотиржам ҳаётимиз яққол кўрсатиб турибди.

 Буни биз Ўзбекистондаги ва баъзи дунё мамлакатларидаги аҳволни ўзаро солиштириб, республикамиз ҳозирги мураккаб давр ўртага қўяётган талаб ва муаммоларга тўлиқ жавоб бера оладиган стратегияга эга эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турганлигида кўришимиз мумкин.

  Шунга қарамай Озод ва Обод Ватанимизни бизни кўра олмайдиган турли хил ташқи ва ички ёвуз кучлардан ҳимоя қилишимиз, бунинг учун Ватан равнақи йўлида барча имкониятлардан фойдаланишимиз даркор.

  Чунки мустақиллик – бу озодлик ва суверенлик. Мустақиллик – бу ҳуррият, миллий давлатчилик, озод ва обод Ватан. Мустақиллик – бу жамиятимизнинг, халқимизнинг эмин-эркин яшнаб яшаши, ижод қилиш, ишлаши. Мустақиллик –  ҳар бир инсоннинг шу ватанда камол топиб, ўзини тўла намоён қила олиши. Мустақиллик – бу асрий орзуйимиз. Мустақиллик – аждодларимининг асрлардан буён ташна бўлиб келган истиқболи ва истиқлолидир.

  Бугун осмонўпар бинолар қад ростлаган, кенг ва шинам кўчалардан ўтиб борар экансиз фавворалар гўзаллиги, зумрад кўкаламзорлар, сўлим ва фусункор боғларни кўриб, кўзингиз қувончга тўлади. Шундай мунаввар кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар айтасиз. Юксак ва муқаддас туйғулар жўш уради.

  Барчамизга истиқлолимизнинг 25 йилллик шодиёнаси муборак бўлсин. Илоҳим юртимизга, миллий жипслигимизга, тинч-тотувлигимизга, мустақиллгимизга кўз тегмасин!

Навбахор Назарова,

Фавқулоддда вазиятлар вазирлиги

Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!