Click to listen highlighted text!
04.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“ЕТТИ ПИР” ЗИЁРАТГОҲИГА МАЪРИФИЙ САЁҲАТ

“ЕТТИ ПИР” ЗИЁРАТГОҲИГА МАЪРИФИЙ САЁҲАТ 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, шаҳар касаба уюшма ташкилотларида ушбу байрамни кенг нишонлаш бўйича Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгаши режасига биноан жорий йилнинг 5 декабр куни вилоятимиздаги “Етти пир” зиёратгоҳига маърифий саёҳат уюштирилди. “КОНСТИТУЦИЯ – МАМЛАКАТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИНИНГ МУҲИМ ПОЙДЕВОРИ” шиори остида ташкил этилган мазкур  саёҳат тармоқ касаба уюшмаси шаҳар Кенгашига қарашли 20 дан ортиқ ташкилотнинг 33 нафар ишчи-ходимларини ўзига жалб этди.

Маърифий саёҳат чоғида вилоятнинг бешта туманида жойлашган мустақиллик даврида қайта тикланган ва барпо этилган ислом оламининг буюк алломалари ва валий зотларининг қадамжолари зиёрат этилди, уларнинг ҳалқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, инсоф ва адолат, одамийлик ва олижаноблик, ўзга миллат ва элатларга ҳурмат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатларга йўғрилган пурҳикмат асарлари, бутун дунёга машҳур тариқатлари хусусида фикр-мулоҳазалар, маърузалар тингланди. Айнан буюк Қомусимизга ҳам жаҳон тамаддуни тараққиётига муносиб хисса қўшган буюк аждодларимизнинг инсонни маънавий комилликка чорловчи асарлари руҳи сингганлиги таъкидланди.

Кўҳна ва боқий Бухорога шарифлик мартабасини это этган улуғ пирлар зиёрати барча маърифий сафар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди, юртимизга, унинг буюк аждодларига, шонли тарихига бўлган ихлос ва муҳаббатлари янада зиёда бўлди.

Сафар ниҳоясида зиёратчилар тармоқ касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгашига мазмунли сафар учун ўз ташаккурномаларини изҳор этдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!