Click to listen highlighted text!
05.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Фаоллар ўқуви

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 17 июндаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 2014 йил касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 17-36 “о”-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 4 августидан 9 августига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) Кенгашлари раислари учун “Касаба уюшманинг устувор вазифалари тўғрисида” ҳақидаги мавзулари юзасидан ўқувлар ўтказилди.

Мазкур ўқув дастурда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси бўлим бошлиғи, Тошкент молия институти “Фалсафа” кафедраси доценти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудирлари ва масъул ходимлари, Республика Кенгаши раиси ва бош мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси тўғрисида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг Конституциявий кафолатлари, Касаба уюшмаси ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш. Электрон ҳукумат тизими, Касаба уюшмаларида бошқарув қарорларини қабул қилиш замонавий электрон дастурларидан фойдаланиш, Касаба уюшма ташкилотларини Ҳаракат дастури, Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш. Касаба уюшмалари органларида ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби. Ижро интизоми, Молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари, Тармоқ келишувлари, Жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мувофиқлаштириш, касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари ва бир қатор бошқа йўналишлар бўйича ўқувлар ҳамда тест савол ўтказилди.

Ўқув якунида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг Ўқув маркази раҳбарияти томонидан тингловчиларга гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!