Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функционал вазифалар

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган Бош Келишувга асосланган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда тармоқ (тариф) келишувини тузишни ташкил этади.
  • Республика Кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиларига ва ҳудудий бирлашмаларга тармоқ (тариф) келишуви етказилишини таъминлайди, корхона ва ташкилотларда тузилган жамоа шартномалари тармоқ келишувларига мослаштирилишини ва ижроси таҳлилини олиб боради.
  • Корхона ва ташкилотларнинг бошқарув органлари таркибига касаба уюшма қўмитаси раисларини албатта киритилишини назорат қилиб боради.
  • Тармоқ (тариф) келишувлари бажарилиши назоратини йўлга қўяди, ушбу масалани ярим йиллик ва йил якунлари бўйича қўшма Раёсат йиғилишида муҳокама қилиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.
  • Тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда тузиладиган тармоқ (тариф) келишувига соҳа ходимларининг маданий-маърифий эҳтиёжларини ҳимоя қилиш, уларнинг фарзандларини дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича таклифлар киритади
  • Республика Кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари  маълумотлари асосида тармоқда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашга оид ишларнинг аҳволини таҳлил қилиб боради, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради.
  • Қуйи ташкилотларнинг мавжуд ижобий тажрибасини ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва кенг тарқатади.
  • Жамоа шартномаларининг тармоқ макетларини ишлаб чиқишни, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш Тартиби”да белгиланган тармоққа мансуб юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил қилади. Жамоа шартномалари бажарилиши бўйича статистик ҳисоботларни юритади.
  • Тармоқ ходимлари бандлигини, яширин ишсизлик ҳолларини таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўради, касаначиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, корхоналарни қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши сабабли оммавий равишда ишдан озод этилаётган ходимларга моддий мадад чоралари қўлланилиши устидан назорат олиб боради.
  • Тармоқ миқёсидаги ўртача иш ҳақи миқдорини таҳлил қилади, тармоқда иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради, оммавий тарзда ишдан бўшатиб олинаётган ходимларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иштирок этади.
  • Тармоқда давлат ижтимоий дастурлари бажарилишини таъминлаш, юқорироқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар (ёшлар, ногиронлар, қариялар, болалик аёллар) манфаатларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб боради.
  • Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ижросининг жамоатчилик назоратини олиб боради.
  • Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қурултой, Мажлис ва Раёсати йиғилишларига масала тайёрлашнинг ташкилий тадбирларида иштирок этади.
  • Талаба ёшлар манфаатлари ва ҳуқуқларини амалга ошириш, уларнинг ўқиш турмуш (ётоқхоналарда) ва дам олиш шароитларини ўрганиш мақсадида ишлар олиб боради, ахборот йиғади, маълумотлар тайёрлайди.
  • “Устоз-шогирд” тизимини шакллантиришда иштирок этади, маълумотларни йиғади ва умумлаштиради.
  • Қуйи ташкилотлар учун методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тайёрлайди ва жойларга етказади.
  • Ҳар йили ижтимоий соҳада қабул қилинадиган Федерация Кенгашининг йил дастурига асосан тармоқ дастурини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, бажарилиши мониторингини олиб боради.
  • Спорт, маънавият ва маърифат масалалари бўйича қабул қилинган Қонун, қарор ва Фармонлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорлари ижросини таъминлайди.
  • Нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича тасдиқланган тақсимот жадвалга асосан иш олиб боради.
  • Вилоятларга хизмат сафарига чиқади, ўз соҳаси, ҳамда маданий маърифий ва спорт ишлари бўйича касаба уюшма фаолларига амалий-услубий ёрдам беради, ўқув-семинарлар ўтказади.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Кураторлик фаолиятини юритиш бўйича бириктирилган ҳудудлардан олган ҳар ойлик касаба уюшмаси фаолиятига доир маълумотларини ташкилий ишлар бўйича мутахассисга топширади.
  • Ҳар ҳафта иккитадан ўзига бириктирилган ҳудудлардан Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар олади ва Республика Кенгаши раисига киритади.
  • Республика Кенгаши раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!