Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функционал вазифалар

  • Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги Низомда белгиланган вазифа ва функцияларни тўлиқ амалга оширилишида иштирок этади.
  • Касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва бу борада уларга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.
  • Касаба уюшмаси хизмати тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда  меҳнатни муҳофаза қилишнинг қоида ва меъёрларига риоя этилиши устидан жамоат текширувини амалга оширади.
  • Меҳнат муҳофазаси бўйича тармоқ Республика Кенгашига тақдим этилаётган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар юзасидан таклиф ва эътирозлар тайёрлайди.
  • Жамоа келишувлари ва шартномаларини ташкилий ва услубий жиҳатдан тузишда ва уларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади.
  • Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнат муҳофазаси ва шароитлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳамда жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга киритиладиган чора-тадбирларни тузишда амалий ёрдам кўрсатади.
  • Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини текширилишида иштирок этади.
  • Меҳнат  муҳофазаси ойлиги, хавфсизлик кунлари, меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхши ташкил этиш бўйича кўрик-танловлар ўтказилишида иштирок этади.
  • Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазасига оид меъёр ва қоида талабларининг бажарилиши холатини ўрганади, ўрганиш натижалари ва бу борада ўз таклифларини ўрганилган корхона ва ташкилотларнинг бошқарув органларига  йўллайди.
  • Ходимлар белгилаган меъёрларда махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши устидан доимий назорат олиб боради.
  • Ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида меҳнат қилиш, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган имтиёз ва компенсацияларнинг тўғри қўлланиши, меҳнат жарохати ва касб касаллиги туфайли етказилган зарар тўловларини олиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
  • Меҳнат жароҳати ёки касб касаллиги туфайли етказилган зарар суммаларининг тўланиши, шунингдек ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда ходимларга судга даъво аризаларини тузишда ёрдам беради ҳамда ходимнинг ваколатли вакили сифатида судда қатнашади.
  • Касаба уюшма қўмитаси фаоллари ва иш берувчининг вакиллари билан биргаликда ходимларнинг хавфсиз ёки саломатлигига зарар етказувчи ишлардан бош тортиш ва шу сабаб келиб чиқган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳолларини ўрганади.
  • Бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан тақдим этилган маълумотномаларни таҳлил қилади ҳамда уларни жамлаб касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига белгиланган муддатларда етказади.
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишлар, бу борада эришилган натижалар, аниқланган камчиликларни таҳлил қилади ва Республика Кенгашнинг Раёсат йиғилишларида муҳокама этиш учун киритади.
  • Меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боради.
  • Комиссия таркибига киритилган ҳолларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини ҳамда касб касалликларини текширишда қатнашади.
  • Қуйи ташкилотлар учун методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тайёрлайди ва жойларга етказади.
  • Касаба уюшмалари Ўқув марказида ўтказиладиган машғулотларда маърузалари билан қатнашади.
  • Вилоятларга хизмат сафарига чиқади, ўз соҳаси, ҳамда маданий маърифий ва спорт ишлари бўйича касаба уюшма фаолларига амалий-услубий ёрдам беради, ўқув-семинарлар ўтказади.
  • Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар ўз вақтида жойлаштирилишини ташкил қилади, веб-сайтда ёритилаётган маълумотларнинг сифати ҳамда ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.
  • Нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича тасдиқланган тақсимот жадвалга асосан иш олиб боради.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларига касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Кураторлик фаолиятини юритиш бўйича бириктирилган ҳудудлардан олган ҳар ойлик касаба уюшмаси фаолиятига доир маълумотларини ташкилий ишлар бўйича мутахассисга топширади.
  • Ҳар ҳафта иккитадан ўзига бириктирилган ҳудудлардан Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар олади ва Республика Кенгаши раисига киритади.
  • Республика Кенгаши раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!