Click to listen highlighted text!
25.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Хеч ким мехр ва эътибордан четда қолмайди.

Хеч ким мехр ва эътибордан четда қолмайди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2014 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Давлат муассасалар ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан 2014 йилнинг 2 ва 3 декабрь кунлари “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси ўтказилди.

Акция доирасида 2014 йилнинг 2-декабрь куни Фарғона Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 50 нафарини Фарғона вилоят ўлкашунослик музейига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат мехрибонлик уйи тарбияланувчиларида қизғин таъсуротлар қолдирди.

Кенгаш томонидан 3-декабр куни Фарғона шаҳар “Мурувват” ва “Саховат” уйлари тарбияланувчилари билан Кенгаш фаолларининг учрашувлари ташкил этилди. Шунинг билан бирга бу муассасаларга хомийлик ёрдамлари кўрсатилди, ҳар хил дори-дармон ва хўжалик анжомлари олиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!