Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Хисобот-сайлов йиғилиши

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг       2014 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида” ги 19-10- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни “Микрокредитбанк” АТБ касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Хисобот-сайлов йиғилиши кун тартибига киритилган асосий масалалардан бири “Микрокредитбанк” АТБ касаба уюшмаси қўмитасининг 2010 йил февралдан 2015 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалари тўғрисидаги масала бўлди.

Унда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалаларини юзасидан “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси Хусанов Нозим Бахтиёрович ва “Микрокредитбанк” АТБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Жўраев Йўлдошали Эргашевичларнинг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги “Микрокредитбанк” АТБ касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Жўраев Йўлдошали Эргашевичнинг номзоди овозга қўйилди ва  Жўраев Йўлдошали Эргашевич касаба уюшмаси қўмитаси раислиги қайта сайланди.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот-сайлов йиғилишига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Абдумухторов меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада кучайтириш соҳасида республикада олиб борилаётган ишларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2015 йилги давлат дастурининг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, 2015 йилда касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари юзасидан гапириб ўтди.

Шундан сўнг, хисобот-сайлов йиғилиши кун тартибига киритилган бошқа масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар эшитилиб барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди ва хисобот-сайлов йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!