Click to listen highlighted text!
28.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Хисобот-сайлов йиғилишлари касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг кўзгусидир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида хисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги №19-10 сонли ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 2014 йил 7-ноябрдаги “Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида хисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги №18-6 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва масъул ташкилотчи томонидан 2014 йилнинг 28 январ куни давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шахар, туман кенгашлари ва йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун “2015 йил хисобот- сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалдаги устав талаблари асосида намунали  ўтказиш” юзасидан ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинари давомида семинар иштирокчиларига жойларда хисобот-сайлов йиғилишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш, бунинг учун бошланғич ташкилотларга туман ва шахар кенгашлари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатиш, йиғилишларни белгиланган муддатларда ўтказиш, кадрлар масалаларига алохида эътибор қаратиш, маърузалар ва хисоботларда мамлакатимизда ахоли турмуш даражасини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш сохасида олиб борилаётган  ишларнинг кўлами ва ахоли ўртасида шукроналик туйғусини шакллантириш  масалаларига, шунингдек тармоқ касаба уюшмаси тизимида хисобот даврида амалга оширилган ислохатларнинг мазмун-мохиятига алохида эътибор қаратиш ва уларни  касаба уюшма аъзоларига етказиш юзасидан тушунтишишлар берилди ва келишиб олинди.

Ўқув семинари ишида Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими бошлиги             С. Рахмонов иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!