Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ХИВА ШАҲРИГА САЁҲАТ

“Соғлом она в155а бола йили” дастури доирасида Сирдарё вилояти меҳнаткашларини турли туристик саёҳатлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, яқинда тармоққа қарашли Сирдарё вилоят синов ва сертификатлаштириш марказининг ишчи-ходимларидан 8 нафари Хива шаҳрига ташриф буюришди.

– Мен ушбу Марказнинг синов лабараторияси мутахассиси вазифасида 16 йилдан ошиқ  фаолият юритдим, – дейди биз билан суҳбатда Абляева Ресуде. Кейинги йилларда касаба уюшмалари томонидан бизга кўрсатилаётган иззат-икромдан бошимиз кўкка етди. Ўтган йилда “Кексаларни эъзозлаш йил
и” муносабати билан фахрийлар қаторида Бухоро шаҳрини зиёрат қилиб келгандик. Мана бу йил ҳам  ҳамкасб дугоналарим  билан Хива шаҳрини зиёрат қилиш насиб этди. Қувонарлиси,   саёҳатга пенсионер Кокорева Насиба Исмаиловнани ҳам таклиф этишди.

– Сирдарё вилоят синов ва сертификатлаштириш марказида 55 нафар аъзойимиз мавжуд, – деди   бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Рахат Анарқулова. – Биз ходимларимизни рағбатлантириш ва кўнгилли ҳордиқ чикаришлари масаласига ҳамиша алоҳида эътибор билан қараймиз. “Соғлом она ва бола йили”нинг дастлабки ойларида Меҳнат жамоамиз билан 8-Март-Халқаро хотин-қизлар  ҳамда Наврўз –умумхалқ байрамларини кенг нишонладик. Фахрийларни таклиф қилдик. Кам таъминланган оилаларга моддий кўмак ва касаба уюшма қўмитасининг совғаларини тақдим этдик.

Шу билан бирга кам таъминланган оилалар ва боқувчиси йўқотган оилаларнинг 1 нафар фарзандига бепул, яна 2 нафар ўғил-қизимизга  Зомин туманида жойлашган “Гулистон” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳига  йўлланмалар олиб бердик”.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!