Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг   қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 2-4 май кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимдаги бошланғич ташкилотлар раисларининг ўқитиш бўйича иш бошлади.

“Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзуида ташкил этилган уч кунлик ўқув машғулотларига тармоқ ташкилот ва муассасаларида бошланғич касаба уюшма қўмитасига янги сайланган 25 нафар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари жалб қилинди. Иштирокчилар тарқатма материаллар билан таъминланди.

Дарслар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда шаҳар касаба уюшмалари ташилотлари бирлашмаси мутасаддилари томонидан интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад соҳани янада малакали кадрлар билан бойитиш, улар салоҳиятини юксалтириш билан бир  қаторда, фаоллар таркибини чуқур таҳлил қилиб, биринчи навбатда янги сайланган, илгари малака оширмаган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришдир.

 

Ҳаётжон Шарипов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!