Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари – қонун ҳимоясида

     Маълумки, касаба уюшмаларининг бош вазифаси — касаба уюшма аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишдан иборат.

        Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши республика миқёсидаги вазирлик, идоралар ҳамда давлат қўмиталари билан музокаралар олиб бориш натижасида меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш, ижтимоий кафолатлар белгилаб бериш бўйича, халқаро меҳнат меъёрларига мувофиқ мажбуриятларни ўз ичига олувчи тармоқ келишувлари имзолаш ҳамда улар воситасида тармоққа тааллуқли барча бошланғич ташкилотларнинг жамоа шартномаларини келишувларда белгиланган имтиёз ва кафолатларига мувофиқлаштиришга эришиб келмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун имзоланган Бош келишувда унинг қатор меъёрий ҳолатлари тармоқ, ҳудудий келишувларга ва жамоа шартномаларига киритиш орқали амалга ошириш лозимлиги кўрсатилган.

     Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йилнинг 2-ярим йиллиги учун белгиланган иш режасига мувофиқ, Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазасига доир қонунчиликка риоя этилиши ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳ.Шарипов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!