Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашда касаба уюшмаларининг роли”

   Жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат биржа банкида “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашда касаба уюшмаларининг роли” мавзуида амалий семинар ташкил этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этган мазкур ўқув семинарида “Трастбанк” ХАТБ банкининг республика бошқаруви аппарати ходимлари, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиалларининг касаба уюшма қўмиталари раислари, ғазначи ва фаолларидан иборат 50 га яқин ходимлар иштирок этишди.

   Семинар аввалида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан  бир дақиқалик сукут сақланди ва ҳурмат бажо келтирилди.

   Тадбир аввалидаdscn0904  тарихан қисқа даврда ўзбекистон барқарор суръатлар билан тараққий этиб бораётган, жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаган қудратли давлатга айланганлиги ва бунда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг буюк ва беқиёс хизматлари борлиги таъкидланди.

     Семинарнинг амалий қисмида соҳа мутахассислари томонидан “Бошланғич ташкилотларда ишни Устав талаблари асосида ташкил этиш”,  “Касаба уюшма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиблари”, “Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш  ва санаторийларга йўлланма бериш тартиби”, “Банк муассасаларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб вазифалари”, “Меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг ўрни”, “Меҳнат муносабатларида касаба уюшмаларининг роли ва аҳамияти” каби мавзуларда слайд-тақдимотлар орқали интерфаол усулда маърузалар қилинди.

    Тингловчилар ўзларини қизиқтирган ва иш жараёнида юзага келаётган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар ва соҳа мутасаддиларидан батафсил маълумот ва тушунчаларга эга бўлдилар.

  Семинар якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тайёрланган “Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг ўрни” номли видеофильм намойиш этилди.

     Шунингдек, барча иштирокчиларга Федерация Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан бошланғич ташкилотлар учун мўлжалланган тарқатма материаллар топширилди.

  Келгусида “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат биржа банкининг Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча филиалларида режа асосида ана шундай ўқув-семинарлар ва амалий ёрдамларни кўплаб ташкил этишга келишиб олинди.

 

Ҳаётжон Шарипов,

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси Республика

Кенгашининг ижтимоий ҳимоя

масалалари бўйича бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!