Хонқада янги иш ўринлари
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами арафасида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Хонқа туман кенгаши ташаббуси билан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Хонқа зилол сув” хусусий корхонаси ишга туширилди.
Ушбу корхонада 6 та янги иш ўрин яратилган бўлиб, шундан 5 та ўринга коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилди. Туман кенгаши томонидан ишчи ходимлар махсус иш кийимлари билан таъминланди.