Click to listen highlighted text!
24.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Хоразмда “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири бўлиб ўтди.

        “Соғлом она ва бола йили” дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм   вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари томонидан Янгибозор тумани Боғолон қишлоғидаги 14-20 сон мактаб 1-синф ўқувчиларидан 131 нафарига Федерация Кенгашининг эсдалик совғалари (санитария-гигиеник пакетлар) тарқатилди. “Тозалик, озодалик- саломатлик гарови” лойиҳасини ўтказишдан асосий мақсад — илк бор мактабга борадиган ўқувчиларга санитария-гигиена талаблари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Атроф-муҳит, жамоат жойлар, мактаб, синф хоналарини, шахсий буюм, кийим-кечакларни тоза, озода тутиш қоидаларини етказиш, турли юқумли касалликлар тўғрисида болаларга дастлабки маълумотларни беришдан иборатдир.

         Тадбир 2016 йил 6 сентябрь куни бўлиб ўтди. Дарс жараёни қишлоқ шифокорлик пунктидан мактабга бириктирилган тиббиёт ходими ва синф  раҳбари томонидан тайёрланган махсус интерфаол дарс услуби тарзида ўтказилди. Дарс жараёнида тиббиёт ходими ва ўқитувчи томонидан юқумли касалликларни олдини олиш борасида риоя қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена қоидаларини тарғиб этилиб, болалар билан савол-жавоблар ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика

кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул

ташкилотчиси Ш.Аллаберганов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!