Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ХОТИРА АБАДИЙ, АЖДОДЛАР ЁДИ МУҚАДДАС

Айни шукуҳли кунларда оилаларимиз файзи ва кўрки бўлган отахону онахонларимиз, пиру бадавлат нуронийларимиз  ўсиб келаётган ёш авлод учун мардлик ва жасорат, ирода ва матонатнинг жонли тимсолига айланганлиги айни ҳақиқат. Зеро, Ватан тинчлиги ва осойишталиги, унинг тараққиёти, юрт равнақига ҳисса қўшган инсонлар ҳар доим эл эътиборидадир.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан “Хотира абадий, аждодлар ёди муқаддас” лойиҳаси доирасида “Ватан равнақи йўлида қурбон бўлганлар хотирасини ёд этиш ҳар бир ватанпарварнинг бурчидир”  мавзуида ёш авлод вакилларининг уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувида ҳам айни мавзу кун тартибининг диққат марказида бўлди. Учрашувда сўзга чиққанлар уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб – қувватлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиб, шукрона қилиб яшаш, тинчлик ва осойишталик учун хизмат қилиш ҳар бир юртдошимизнинг инсонийлик ва фуқаролик бурчи эканлигини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, ўтганларни хотирлаш, эзгу ишларни ёдга олиш, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган мўътабар отахону онахонларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос хислатлардан биридир.

“Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами халқимизни, хусусан ёш авлодни  янада бирлаштирди, бу дунёда тинчлик ва хотиржамликдек  буюк неъмат йўқлиги, ёшлар доимо кекса авлод насиҳатларига қулоқ осиб боришлари, юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимо курашишлари кераклигини онгу шуурларига жо айлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!