Click to listen highlighted text!
26.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ижтимоий шериклик – амалда

Хар бир ташкилот, корхона, муассасада  жамоа шартномаларининг тузилиши ҳамда уларнинг бажарилишига оид муҳокамалар иш берувчилар ҳамда меҳнат жамоалари ўртасидаги ижтимоий мулоқотнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Бунга мисол тариқасида, жорий йилнинг 10 март куни  ТИФ Миллий банкининг  Навоий бўлимида жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси юзасидан ўтказилган  меҳнат жамоасининг умумий йиғилишини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Абдуллаев Азамат Ахмаджонович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси У.Ахмедовлар иштирок этдилар.

Йиғилишда жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси юзасидан иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари эшитилди. Шундан сўнг жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан комиссия раиси Т.Жалилов таништирди.  Жамоа шартномасига киритилган бандларнинг 2016 йилда бажарилишига қониқарли баҳо берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси А.А.Абдуллаев, тармоқ касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси У.Ахмедов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши фаолиятининг стратегик йўналишларини амалга ошириш бўйича  Ҳаракат дастуридан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, 2017 йилда касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

У.Ш.Ахмедов,

масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!