ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2013 йилнинг 21 ноябрь куни Олий ҳарбий божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида божхона органлари кадрлар хизмати бошлиқларига ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ўртасида 2013-2015 йилларга тузилган тармоқ Келишувига асосан ижтимоий шерикликнинг самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши аппарати масъул ходимлари “Меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа келишувлари ва шартномаларининг аҳамияти ва афзалликлари”, “Меҳнат қонунчилигига оид муносабатлар” ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш юритилиши” мавзулари билан ушбу ўқув машғулотида иштирок этишди. Тингловчилар мулоқот жараёнида берилган саволларга тегишли жавоблар олдилар.”