“Йилнинг энг фаол ёш ички ишлар органи ходими” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ҳамда ёш авлод вакилларига ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Энг фаол ёш ички ишлар органи ходими” танловининг вилоят босқичи жорий йилнинг 28 май куни бўлиб ўтди.
Мазкур кўрик танловнинг шаҳар ва туман босқичида 85 нафар ходим, вилоят босқичида 14 нафар ёш ходимлар фаол иштирок этдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра Зангиота тумани ИИБ хузуридаги тергов бўлими терговчиси Ахмадалиев Элёр Алишер ўғли 1-ўрин, Тошкент вилояти Ангрен ШИИБМ ва ФРБ бошлиғи Рахимова Умида Баходировна 2-ўрин, Тошкент вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси Қўриқлаш техника воситаларини назорат қилиш ва мониторинг маркази смена бошлиғи Исмаилов Досжан Нурсеитович 3-ўринни эгаллашди.
Тошкент вилоят ички ишлар ходимлари
бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси
К.Х.Балтаходжаева