Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

КАСАБА УЮШМАЛАРИ — ҲАРБИЙ ҚИСМИДА

Шимолий-ғарбий ҳарбий округга қарашли Сержантлар тайёрлаш мактабида “Касаба уюшмалари — ҳарбий қисмда” тадбири ўтказилди.

  Тадбирни Шимолий-ғарбий харбий округга қарашли Сержантлар тайёрлаш мактаби бошлиғи биринчи ўринбосари Рустам Ғайбуллаев очиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекчанов Ватанимизнинг мустаҳқам қалқонлари бўлмиш ҳарбийларга байрам тилакларини билдириб, юрт тинчлиги ва осойишталигини кўз қорачиғидек асраётган йигит-қизлар борлиги  учун турмушимиз тобора чирой очаётганини таъкидлади.

Тадбир қатнашчилари ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши томонидан ҳарбий қисмга байрам совғаси сифатида компьютер жамланмаси топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!