Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлиги борасида касаба уюшмаларининг кўмаги

Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши  ёшларни, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнесга жалб қилиш, уларни методик ва ҳуқуқий ахборот тақдим этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиш имкониятлари борасидаги билим ва хабардорлигини ошириш  мақсадида  жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Х.З. Каланов номли компьютер технорлогиялари касб-ҳунар коллежи   талабалари учун семинар – трейнинг ташкил этди.

Семинар интерактив усулида ўтказилиб, талабалар  гуруҳларга ўлиниб, ҳар бир талаба ўз фиқрини ҳамда унга изоҳларини  жамоа номидан ифода этиш имкониятига эга бўлди. Барча талабаларнинг юқори билимга эга бўлиб, бандлик масаласига чуқур ва масъулият билан ёндашишди. Семинар-трейнингда қатнашган 2-босқич талабалари билан коллежни битиргандан сўнг олий таълим муассасаларида ўқишни давом этиш ёки кайси йўналишларда ишга жойлашиш имкониятлари, мумкин бўлган ҳолатлар, хусусан, давлат муассасалари ёки хусусий фирмаларда ишлаш, ўз ишини очиб, хусусий ва оилавий бизнес билан шуғулланиш,  четга иш қидириб кетиш, каби ҳолатлар муҳокама қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!