Click to listen highlighted text!
03.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Кўрик танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 майдаги 162-сонли қарорига асосан бир неча йиллардан буён юртимизда “Намунали милиция таянч пунктлари” кўрик танлови ўтказилиб келинмоқда. 2016 йилнинг 8 февраль куни Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида ушбу кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ички ишлар бошқармаси, “Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди. Ташкилий қўмита қарорига мувофиқ “Энг намунали милиция таянч пункти” танловининг ғолиблигини Хатирчи туманидаги 104-милиция таянч пункти  ва унинг участка инспектори Ботир Файзиев қўлга киритди

Шунингдек вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида ҳамкорлик қилаётган бир қатор жамоат ташкилотлари ҳам номинациялар бўйича ғолиб деб топилдилар.

“Энг фаол касаба уюшмаси ташкилоти етакчиси” номинацияси бўйича Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгаши раиси Хусан Разақов ғолиб деб эълон қилинди.

Барча ғолибларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва димломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!