Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Кўзларимга тўтиё, Ватан!

     Касаба уюшма аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, юртимизни тарихий, бой маданий мероси билан яқиндан таништириш, Мустақил Ўзбекистонимизнинг бугунги жамоли ва кўркидан завқ олдириш учун давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши бу гал икки авлод вакилларини жалб этган ҳолда (11-нафар фахрийлар, 31- нафар ишчи ходимлар ва ёшлар)нурли Нурота ва бепоён Айдаркўлга саёҳат уюштирди.

   “Юртимизнинг қай гўшасига ташриф буюрмайлик янгиликларга гувоҳ бўламиз”, дейди меҳнат фахрийси Р.Камолова-“Нурота” зиёратгоҳидаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини кўриб.

    Саёҳатчилар катта қизиқиш ва фахр туйғуси билан Имом Ҳасан ва Имом Ҳусан мақбаралари, Имом Муҳаммад Ханифия Ибн Али мақбараси ҳақидаги маълумотларни эшитдилар.

     Саёҳатнинг кейинги манзили “Нурота” мажмуаси, масжид, Нурота тарихий музейи ва  Искандар қалъа девори бўлди.

     Саёҳатчилар “Нурота” мажмуасини зиёрат қилиб чиқганларидан кейин уларни Ўзбекистонда гўзалликда танҳо манзарали Айдаркўл ўзининг беқиёс табиати ва сержило, мусаффо осмон каби тиниқ сув ҳавзаси ўз бағрига чорлади.

        Бу гўзал мафтункор манзаралардан лол бўлган Улуғбек ҚФЙни раиси Н.Садуллаев ёшларга қарата “Дунёда ягона, бетакрор Ватанимизнинг ҳар бир қаричини тўтиё қилиб, унга муносиб фарзанд бўлишга бутун куч-ғайратингизни аяманг”-деди.

        Кечга яқин барча саёхатчилар шоду хуррамлик билан ўз манзилларига йўл олдилар.

 

 

 

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлар касаба уюшмаси

Самарқанд туман кенгаши раиси  М.Джумаева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!