Маданий байрам тадбирлари ўтказилмоқда
Жумладан, Андижон олимпия захиралари коллежида 2016 йил 5 март куни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан коллеж маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида байрам тадбири бўлиб ўтди. Андижон шахридаги “Шох” ресторанида байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури уюштирилди. Унда коллежда ишловчи 135 нафар хотин-қизлар ва ходимлар иштирок этдилар. Тадбирга коллежда ишлаб нафақага чиққан ва хозирда кексалик гаштини сураётган бир қатор фаҳрий аёллар хам таклиф этилди.
Тадбирда коллеж хотин-қизларини коллеж директори Абдуллаев А. байрам муносабати билан қизғин муборакбод этди. Байрам тадбирида коллежнинг барча аёллари мукофотлар билан тақдирланди. Таклиф этилган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.