Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МАҲОРАТ СИНОВИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишлаб Бухоро вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ўртасида стол тенниси ва шашка бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Ходимлар ўртасида жисмоний тайёргарликни янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топширишга қаратилган ушбу турнирда қирқдан ортиқ божхоначилар ўзаро куч синашди.

— Муросасиз кечган беллашувлар натижасига кўра шашка тахтасида Зайнаб Болтаева, Ғафур Жамилов  ва Гулчеҳра Ражабоваларнинг қўли баланд келди, — дейди мусобақа ҳаками Рустам Ҳамроев. – Стол тенниси бўйича мусобақаларда Санжар Жўраев ғолибликни қўлга киритган бўлса, хотин-қизлар ўртасидаги беллашувда Саида Жумаева ўз тенгсизлигини исботлади.

Қизиқарли ўйин сўнгида ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!