Click to listen highlighted text!
03.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Академия тингловчи ва курсантларини Ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг юксак жанговар тайёргарлиги даражасини ошириш мақсадида турли кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Бундай танловларда улар нафақат жисмоний куч-қуввати, балки маънавияти, билими ва дунёқарашини намойиш этмоқда.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган  “Балли йигитлар” кўрик-танловида ҳар бир босқич тингловчилари ўз гуруҳи билан иштирок этди. Ғолибларга ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Таълим масканида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳам изчил олиб борилаётир. Академия қошида қўл жанги, самбо, дзюдо, юнон-рум ва эркин кураш, енгил атлетика, футбол, волейбол сингари спорт секциялари мунтазам фаолият кўрсатмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!